Тақиқлар ва уларнинг «тескари» натижаси
Тақиқлар ва уларнинг «тескари» натижаси
Никотин маҳсулотларига, хусусан, вейп ва электрон сигареталарга қўйилган тақиқлар кутилганидек соғлом турмуш тарзини эмас, балки жиноий бозорнинг гуллашини таъминламоқда. Тошкентда ўтган халқаро давра суҳбатида экспертлар айнан шу хавотирли тенденцияни кўтариб чиқишди.
Вазиятни Давлат божхона қўмитаси тақдим этган рақамлар яққол кўрсатиб турибди. Тақиқ жорий этилгунига қадар божхоначилар 31 та ноқонуний ҳолатни аниқлаган бўлса, чекловлардан кейин бу кўрсаткич 95 тага етган. Мусодара қилинган маҳсулотлар сони эса 4 мингтадан 11 мингтага ошган. Демак, тақиқ бор, лекин талаб йўқолмаган, шунчаки маҳсулот оқими «соя»га ўтган.
Энг қизиғи, тақиқловчиларнинг мақсади аҳоли саломатлиги бўлса-да, аслида тескари вазият юзага келяпти. Қора бозорда маҳсулот сифатини ҳеч ким назорат қилмайди, унинг ичида нима борлигини ҳеч ким билмайди ва энг ёмони, ёш чекловларига амал қилинмайди. Агар январь ойида 10 та ҳолат аниқланган бўлса, май ойининг икки ҳафтасидаёқ 28 та ҳолат қайд этилгани бозорнинг жиноий секторга мослашиб олганини кўрсатмоқда.
Дунё тажрибасига қарасак, Швеция, БАА ва Саудия Арабистони каби давлатлар аллақачон тўлиқ тақиқдан воз кечиб, қатъий назорат ва тартибга солиш йўлини танлаган. Сабаб талаб мавжуд бўлган бозорни назорат қилиш, уни ноқонуний гуруҳлар ихтиёрига топшириб қўйишдан кўра анча самарали ва хавфсизроқ.
Муаммони чеклаш билан ҳал қилишга урина туриб, янада каттароқ муаммо – «назоратсиз қора бозор»ни яратиб қўймаяпмизми? Масалани тақиқлаш орқали эмас, оқилона тартибга солиш орқали ҳал қилиш вақти келмадимикан? Чунки жамоат саломатлиги масалалари фақат тақиқларга эмас, балки илмий маълумотлар ва халқаро тажрибага асосланган қарорларни талаб қилади.